avatar
Куч
0.11
Рейтинг
-0.63

Yakubbaev Murodilla Marufovich

Мақолалар

ЧЕТ ТИЛ ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

Блог им. murodilla85

ЧЕТ ТИЛ ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ


Якуббаев Муродилла,


Наманган Давлат унверситети


Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг таълимга бўлган эътибор кучайди. Таълим тизимида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Узлуксиз таълим тизими, яъни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олдига қўйилган замонавий талабларга мувофиқ, мазкур таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш, илм-фаннинг сўнгги ютуқларини амалиётга жорий этиш орқали ижодкор, ижтимоий фаол, юксак маънавиятли баркамол шахсни камолга етказиш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади.


Айни вақтда Республика ижтимоий ҳаётига шиддатли тезликда ахборотлар оқими кириб келмоқда. Ахборотларни тезкор суръатда қабул қилиш олиш, уларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалаш ва ўқувчига етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.         


Ушбу вазифаларни муваффақиятли ҳал этилиши таълим-тарбия жараёнида замонавий таълим технологиялардан фойдаланишни тақозо этади.


Таълим-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллаш, аввало, ушбу технологиялардан бохабар бўлишни талаб этади.


Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари таълим-тарбия жараёнида бугунги кунда қуйидаги технологияларда фойдаланилмокда:


  • модулли таълим технологияси;

  • хамкорликда ўқитиш технологияси;

  • дидактик ўйин технологиялари;

  • муаммоли таълим технологиялари.


Таълим жараёнида мунозарали дарсларни икки хили: (а) илмий мунозара дарслари ҳамда (б) эркин фикрлаш дарслардан фойдаланиб келинмоқда.


Чет тил таълимида ахборот технологиялардан кенг фойдаланиш (информатизация) яхши самаралар беради. Бинобарин, ўқувчиларга грамматик ходисаларни ўргатиш жараёнида қуйидаги ахборот технологиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: компьютер технологияси (интернет тармоғи), очиқ мунозара, экскурсия, аукцион, матбуот конференцияси, конкурс, орзу-ният, шеърият дарслари ва ҳ.к..


  Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияларни тадбиқ қилиш юқорида қайд этилган долзарб муаммони ижобий ҳал этишга хизмат қилади.


Педагогик фаолиятни лойиҳалашга нисбатан нисбатан технологик ёндошув қуйидаги босқичда олб борилади:


-                       Педагогик фаолият жараёнини умумий, етакчини мақсадини белгилаб олиш;


-                       Педагогик фаолият жараёнини умумий мақсадига таянган ҳолда маълум вақт оралиғида ташкил этувчи фаолият йўналиши, унинг ички хусусиятларини инобатга олиш асосида, хусусий, жузъий мақсадларини белгилаш;


-                       Таълим олувчиларнинг назарий билим ва амалий фаолият кўникмаси ҳамда малакасини ташхислаш.


Ахборот технологияларининг ривожланиши билан дарс жараёнида Интернетдан фойдаланиш ҳам тадбиқ этилмоқда. Чет тилларини ўқитишда интернетдан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Интернет тил ўрганувчиларга табиий тил муҳитини яратиб беради. Бу борада Интернет катта имкониятларга эга, лекин бундай дарсни ташкиллашда машғулотнинг дидактик мақсадлари, ўқувчиларнинг билиш фаолияти хусусиятлар эсдан чиқмаслиги керак.


Масалан:


-                       интернет материалларидан таълим жараёнида фойдаланиш;


-                       ўқувчилар маълумотларни мустақил излаб топишлари учун имкон яратиш;


-                       интернетдаги овозли матнларни тинглаш, ўқувчиларнинг сўз бойлигини орттириш;


-                       чет тилларини ўрганишга бўлган мотивақияни ошириш ва ҳоказолар.


          Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, чет тил ўргатиш жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланиш чет тил дарсларида ўкувчиларнинг сўз бойлигини ошишига, сўзларнинг ассоциациясини тушуниб етишга,  ўкувчилар нутқидаги тил материали (лексика, грамматика, фонетика)га оид хатоларни бартараф этишга ёрдам беради.


 


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


 


  1. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари //  А.Авлоний номидаги Республика ўқитувчилар малаксини ошириш институти. Методик қўлланма. –Тошкент, 2004. –– Б.13-14

  2. Янги педагогик технология: таҳлил, таъриф, мулохазалар //  Мақолалар тўплами. –Тошкент, 2000. – Б. 37-39.


 

ЁШЛАР СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЧЕТ ТИЛЛАРИНИНГ ЎРНИ

Блог им. murodilla85

ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЧЕТ ТИЛЛАРИНИНГ ЎРНИ


ЯКУББАЕВ МУРОДИЛЛА МАРУФОВИЧ


Наманган давлат университети, Наманган шаҳри


“Ёшлар бугунги ва эртанги кунимизнинг


ҳал қилувчи кучидир”


И.Каримов.


Ўзбекистон Республикаси заминида истиқомат қилаётган барча фуқароларимизга маълумки, келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиши бизнинг миллий ҳусусиятимиздир. Ана шу заминда яшаётган ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахт-саодати, келажагини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади ва меҳнат қилади. Оилада фарзанд туғилган кунидан бошлаб, шу маконда, шу муҳитда камол топади. Оилага хос бўлган анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар асосида бола таълим-тарбия олиб шаклланади. Ўсиб келаётган фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди ва ҳис этади.


            Бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга, ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиш, ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи учун амалга оширилаётган ислоҳатлар авваломбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли, мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз.


            Чинакам маърифатли одам, инсон қадрини, миллат қадриятларини, бир сўз билан айтганда, ўзлигини англаш, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб обрўли ўрин эгаллаши учун фидойилик билан кураша олади. Президент И.А.Каримовнинг    “Баркамол авлод орзуси” рисоласида шундай таъкидлайди: “Мен Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат — ё ҳалокат масаласидир” деган фикрини кўп мушоҳада қиламан. Буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир. Таълим тарбия онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса, биз кўзлаган олий мақсад озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди”.


            Демак, бугунги кунда мамлакат миқёсида таълим-тарбия, илм-фан, касб-ҳунар ўргатиш соҳаларини ислоҳ этишга ниҳоятда катта зарурият сезила бошлади. Юртимизнинг бугунги ҳаёти ва тақдирини тубдан ислоҳ қилиш учун биринчи навбатда кадрларни савиясига жиддий эътибор бериш долзарб масалалардан бири бўлиб қолди. Аммо, таълим тарбия соҳасидаги ислоҳотларнинг чегараси ва паёни йўқ. Чунки ҳаёт давом этиш жараёнида таълим-тарбия ўзгариб-янгиланиб бораверади.


Ўзбекистон келажакда буюк давлатлар қаторидан жой эгаллаши учун бугунги ёшларимизга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Шу боисдан бугунги ёшларимизни жамиятимиз ҳаёти ҳақида қайғурадиган унинг келажаги учун курашадиган кадрлар этиб тарбиялаш лозим. Истеъдодли ва иқтидорли ёшларни бугунги кунда излаб  топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг қобилиятларини ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.


            И.А.Каримов ўзининг XII чақириқ, Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг навбатдан ташқари тўққизинчи сесисясида сўзлаган нутқида; ”Келажак бугундан бошланади. Ҳозирда тарбия масаласига эътибор қилинмаса, келажак бой берилади. Тарбиядан ҳеч нарсани аямаймиз! Маънавий ва аҳлоқий покланиш, иймон, инсоф, диёнат, ор-номус, меҳр-оқибат ва шу каби чинакам инсоний фазилатлар ўз-ўзидан ҳаммасининг заминида тарбия ётади”[1],-деб таъкидлаб ўтади.


Ёшлар янгидан барпо қилинаётган фуқаролик жамиятининг ажралмас қисмидир. Ёшлар жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти,  мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тузумидаги ислоҳотлар жараёнлари билан боғлиқ равишда ўсиб бормоқда. Бозор иқтисодиётини шакллантириш ва умуман ўтиш жараёнига  хос бўлган мураккаб, зиддиятли ҳолатлар ҳамда уларнинг оқибатлари ёшлар мавқеи ва жамиятдаги ўрнига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Давлат сиёсати мана шундай мараккаб жараёнларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар салоҳиятининг ёрқин намоён бўлиши учун зарур шароит яратиш чораларини кўрди. Натижада, ёшлар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси, демократик жараёнларни ривожлантирувчи муҳим кучларидан бирига айланди.


 Ўзбекистон ёшларининг  ижодий, интеллектуал, ижтимоий, сиёсий заҳиралари ва салоҳияти жуда катта кучга ва бойликка эга. Бугунги кундаги бош вазифа эса -  мазкур заҳираларни  тараққиёт, ривожланиш ва демократия учун сафарбар этишдан иборатдир[2].

 “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонун ёшларнинг касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлайди, уларнинг сиёсий ҳаракатлар ва жараёнларда иштирок этишини таъминлайди.


Жамоат бирлашмалари тузишдан кўзланган мақсадлардан бири фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқлар ва эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишдан иборат деб белгиланади. Давлат ва жамият ишларини бошқаришда жамоат бирлашмалари иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланади. Шубҳасизки, турли ёшлар ташкилотлари давлат муҳофазасида эканлиги таъминланади.


Ўзбекистон Республикаси  Конституциясининг 32-моддасида  Ўзбекистон фуқаролари бўлган ёшлар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканликлари таъкидланади. “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг барча моддалари бевосита ёшларнинг мавжуд турли  сайлов ҳуқуқларини белгилаб беради  ва кафолатлайди[3].


Олий маълумотли ёшлар — Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий стратегик заҳираси ҳисобланади, уларсиз жамиятни юксалтириш имконияти йўқ. Айнан шу сабабли мамлакатда мамлакатни модернизация қилиш йўлида мураккаб кенг миқёсли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини тайёрлаш, замонавий демократик жамият қуриш устувор вазифалардан бири сифатида илгари сурилди[4].


Ўзбекистон учун аҳоли саводхонлигининг анча юқори кўрсаткичлари хосдир. Саводхонлик 99,2 фоизни ташкил қилади. Фуқароларнинг маълумоти даражаси ҳам ошиб бормоқда. Айни пайтда иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг тўртдан бири (23,7%) олий маълумотга, 26,8%и ўрта махсус маълумотга эга, иккитадан биттаси эса (49,5%) ўрта ва нотўлиқ маълумотлидир[5]. Аҳоли саводхонлигининг юқори даражаси — мустақиллик йилларида Ўзбекистон эришган катта ютуқлардан бири ҳисобланади. БМТнинг баҳолашича, Ўзбекистонда катта ёшдаги аҳолининг саводхонлик даражаси, барча даражадаги ўқув юртларига кирганлар сонининг умумий кўрсаткичи нафақат инсон салоҳияти равнақининг ўртача даражасида бўлган мамлакатлар, балки юқори ривожланган мамлакатлардаги ушбу кўрсаткичнинг ўртача даражасидан юқоридир.


Ўзбекистонда ёшларга барча имкониятлар мавжуд. Ҳозирги кунда дунё таълим стандартларига жавоб бера оладиган кадрлар тайёрлаш давр талаби. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бунинг исботидир. Албатта, ҳозирги кунда ёшларимиз компьютер асослари ва камида битта чет тилни билиши талаб қилинмоқда. Ўзбекистонда чет тил сифатида инглиз, немис ва француз тиллари ўқитилмоқда. Бундан ташқари, Республикамизда испан, корейс, япон, араб ва форс тиллари ўқув марказлари фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистонда бир неча чет тилларни ўргатиш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватловчи чет эл фондлари фаолият олиб бормоқда. British council, Goethe Institut, DAAD, KOICA, JICA каби фондлар шу жумласидандир. Бу фондларнинг асосий мақсади ёшларга чет тилларни ўргатиш ва иқтидорли талабаларни чет элларда малакасини оширишга амалий ёрдам беришидан иборат. Жамғармалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:


-Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассисилар тайёрлаш мақсадида истеъдодли ёшларни танлаб олиш, саралаш ва ўқитиш, тегишли режа ва дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим тизимига жорий этиш, танлов асосида чет эл ўқув юртларига ўқишга юбориш;


— қобилиятли ёшларнинг нуфузли ҳалқаро олимпиада ва танловларда иштирок этишини ташкил этиш, уларни рағбатлантириш, шунингдек етакчи чет эл олий ўқув юртлари  ва илмий марказлари, таълим йўналишишда фаолият кўрсатаётган ҳалқаро ва хорижий ташкилотлари, жамғармалари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш;


— иқтидорли ёшларни жаҳон андозалари талаблари даражасида илғор билимлар асосида таҳсил олишлари, баркамол инсон ва юксак маънавиятли, юқори малакали мутахассиси бўлиб етишишларига моддий ва маънавий ҳомийлик қилиш;


— чет эл  ўқув юртларида таълим олаётган ҳамда таълим олиб келган иқтидорли ёшлар билан доимий алоқалар ўрнатиш, уларни миллий тикланиш мафкурасига асосланган ҳолда умумбашарий қадриятларни ўрганишга, Ўзбекистон илм-фанининг шон-шуҳратини, обрў-эътиборини  дунёвий  миқёсларга олиб чиқишга даъват этиш.


Хулоса қилиб шу айтиш мумкинки, Ўзбекистон ёшлари учун барча шарт-шароитлар яратилган ва улар албатта буюк келажак қура олишади.


/>

[1] “Маърифат” газетаси, 1992 йил 7 январь



[2] “Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида иш олиб боришнинг самарали усул ва услубларидан фойдаланиш” семенар-тренинг материаллари.  – Андижон, 2009.-  4-5  май



[3] Қаранг  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси .-Тошкент: Ўзбекистон,   2003- Б 45



[4] И.Каримов. Асосий мақсадимиз — юртимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қагьият билан давом эттиришдир./ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингашшинг 15 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. Халқ сўзи. 2007 йил 8 декабрь.



[5] Социальное развитие и уровень жизни населения в Узбекистане// Статсборник. — Ташкент, 2006.118-6